Атамбаев: Мен ўғри эмасман, ўз пулимга уй қуришга ҳаққим бор
Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 2016 йилдаги сўнгги матбуот анжуманида ўғри эмаслиги, ўз пулига қурилиш қилишга ҳақли эканини таъкидлади.
Журналистлар давлат раҳбарига ер участкаси ва янги уй қураётгани ҳақидаги можарони хотирлатишган.
«Мен ўғри эмасман. Қўйтошдаги мактабда ўқиганман, бу ерда аждодларим яшаган. Ўз пулимга қурдим. Ҳаққим бор. Худо олдида виждоним пок», - деган Алмазбек Атамбаев.
«Ата Мекен» парламент фракцияси раҳбари Омурбек Текеебаев, Атамбаев 33 млн сом (477 минг доллар)га уқдирганидек, Қўйтошдаги Албек Ибраимов рафиқаси номига хатланган ер участкасини харид қилгани ҳақида маълум қилган эди. Президент у ерда уй қурган.
Кейинчалик, Бош прокуратура Омурбек Текебаевнинг давлат раҳбари ва Бишкек шаҳри мэрига нисбатан айбловида асос кўрмаганини қайд этган.
Текширув натижасига кўра, Алмазбек Атамбаевнинг Албек Ибраимов рафиқасидан 27,5 гектар ер сотиб олгани тасдиқланмади. Ҳужжатларга кўра, аслида ер майдони 2,7 гектарни ташкил этган. Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси 2015 йилда қонунчиликка риоя қилинган ҳолда тузилган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024