Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузин ёзувларининг уч тури ҳам ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилди
Грузин ёзувларининг уч тури - мргвловани, нусхури ва замонавий мхедрули - ЮНЕСКО маданий меросининг номоддий рўйхатига киритилди. Бу ҳақида 1 декабрь, пайшанба куни Грузия ТИВга асосланиб, ТАСС хабар берди.
Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси муҳофазаси бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг 11-сессиясида грузин алифбосининг уч турини ҳам тирик маданий мерослар қаторига қўшишга қарор қилинди.
ТИВ маълумотларига кўра, ушбу сессияда ЮНЕСКО қўмитаси "Грузия томонидан тақдим этилган номинацияни қўллаб-қувватлади" ва у "ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг барча шартларига тўлиқ жавоб беришини" тасдиқлади.
Грузия президенти Георгий Маргвелашвили мамлакатни "грузин алифбосинининг халқаро миқёсда тан олиниши билан" қутлади.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
08:54 / 30.03.2026