Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғарбий Хитой тоғларида ШҲТ тоғ мерганларининг машғулотлари бўлиб ўтди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тоғ-ўқчи бўлинмалари Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги Корла шаҳри базасида ўқув машғулотлари ўтказмоқда. Бу ерда, шартли жиноий гуруҳлар қароргоҳлари нишонга олинмоқда. Россия Марказий ҳарбий округи расмий вакили Ярослав Рошупкин шу ҳақда маълум қилган.
"ШҲТ мамлакатлари қуролли кучлари тоғ-ўқчи бўлинмалари шартли жиноий гуруҳларнинг ўточар нуқталарини йўқ қилди. Миномёт бўлинмалари нишонларга зарба берган, ҳарбийлар эса даралар, қоялар ортида яширинган “жиноятчи”ларни бартараф этган. Жанговар пикаплардаги “жангари”ларга танкларга қарши бошқарилувчи ракеталар ёрдамида зарба берилган. Махсус кучлар, тоғ снайперлари ва снайперлик жуфтликлари ортга чекинаётган “террорчилар”ни йўқ қилишди", — деган Рощупкин.
4 декабргача давом этувчи манёврларда Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Россия ҳарбийлари қатнашмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026