Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда ҳарбий тўнтарув ҳаракати бартараф этилди
Индонезия махсус хизматлари исённи ташкиллаштиришда гумон қилинаётган 8 нафар кишини қўлга олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Яна икки киши диний адоватни қўзғашда гумон қилиниб, ҳибсда сақланмоқда. Қўлга олинганлар орасида — сиёсатчи ва мамлакат собиқ президентининг синглиси Рачмавати Сукарнопутри, рок-мусиқачи Аҳмад Дхани ва истеъфодаги генерал Кивлен Зен бўлган.
Исёнчилар бугун мамлакат пойтахти Жакартада бўлиб ўтаётган оммавий норозилик намойишларидан фойдаланмоқчи бўлишган. Полиция маълумотларига кўра, улар омма олдида чиқиш қилиб, одамларни парламентни қўлга олишга чақиришни режалаштиришган.
Бугун Ява оролидан тахминан 150 минг мусулмон Жакарта кўчаларига чиқди. Улар шаҳар губернатори - христиан динига эътиқод қилувчи Басуки Тжахажи Пурнамага қарши норозилик намойишларини ўтказишмоқда. Халқнинг фикрича, у Қуръони Каримни ҳақорат қилган. Пурнаманинг ўзи эса шунчаки сайлов олди кампаниясида Қуръондан фойдаланаётган рақибларини танқид қилганини таъкидламоқда.
Жакарта губернатори сайловлари 2017 йилнинг февралида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу Индонезия сиёсий тизимида энг асосий аҳамиятга эга лавозимлардан бири ҳисобланади. Пурнаманинг амалдаги губернатори - президент иттифоқдоши Видодо. Яқин кунларгача у мазкур пойгада етакчилик қилиб келаётган эди. Бироқ Қуръон билан боғлиқ можаролардан кейин, ижтимоий сўровларга кўра, у етакчиликни 38 ёшли мусулмон мухолифатчиси, собиқ президент Сусило Бамбанга Юдойононинг ўғли Агусу Юдойонога бой берди.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026