Жаҳон | 20:44 / 02.12.2016
4564
1 дақиқада ўқилади

Украина ва Польша ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузди

Фото: 112 Украина

Польша Мудофаа вазири Антоний Мачеревич ва унинг украиналик ҳамкасби Степан Полторак ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали сайтида хабар ёзилган.

Хабар қилинишича, бу келишув Петро Порошенконинг Варшавага давлат ташрифи давомида икки давлат раҳбари шоҳидлигида имзоланган.

«Ушбу ҳужжатни имзолашдан мақсад  икки давлатнинг мудофаа соҳасида ўзаро мувофиқликда ҳаракатланишининг ҳуқуқий базасини яратиш ҳисобланади», — дейилган Украина президенти матбуот хизмати хабарида.

Ушбу келишув икки давлат ўртасида бунгача тузилган ҳарбий техникалар ва қўшма машғулотлар бўйича келишувининг кенгайтирилиши ҳисобланади.

Янги келишувнинг муҳим жиҳатлари сифатида ҳарбий алоқалар ва информацион тизимлар, логистик таъминот, модернизация ва қуроллар етказиб бериш ҳамда махсус амалиётлар ўтказиш кабиларни келтириш мумкин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид