Жаҳон | 09:04 / 05.12.2016
9004
4 дақиқада ўқилади

5 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото:kun.uz

4 декабрь туни ва 5 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Сайлов якунланди. Натижалар қачон?

Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш жараёни якунланди. Эндиликда, комиссия аъзолари овозларни ҳисоблашга киришишган.

>>> Батафсил 

Ўзбекистонликлар яна бир бор жаҳон трендида

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари бугун Республикамизда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бефарқ бўлишмади.

>>> Батафсил 

Шавкат Мирзиёев штабида неча фоиз сайловчилар овозига умид қилинаётгани маълум қилинди

Фото: © RIA

Ўзбекистон Республикаси Либерал-демократик партияси номидан Ўзбекистон президенти сайловларида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев сайлов штабида номзод 80 фоиздан кам бўлмаган миқдорда овоз тўплашига умид қилинмоқда.

>>> Батафсил 

Финляндияда мэр ва журналистлар отиб кетилди

Фото: EPA

Финляндияда отишмада Иматра шаҳри мэри ва икки нафар маҳаллий журналист ҳалок бўлди. Учала қурбонлар ҳам аёл кишилар бўлган.

>>> Батафсил 

Афғонистон ҳукумати ИШИДнинг етакчиларидан бири йўқ қилинганини маълум қилди

Фото: © Sputnik/

Афғонистон шимолида ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бири Муҳаммад Насир йўқ қилинди.

>>> Батафсил 

АҚШнинг Окленд шаҳридаги ёнғин жойидан 24 жасад топилди

Фото: © AP

АҚШнинг Окленд шаҳри маъмурияти мусиқий кеча ўтаётган омборхонадаги ёнғин жойида 24 жасад топилганини маълум қилди.

>>> Батафсил 

Вьетнамда сув тошқини сабабли 13 киши ҳалок бўлди

Фото: 1news.az

6 киши 1 декабрда Бинь Динь вилоятида, яна 4 киши Куангнгай вилоятида тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар. 4 ёшдан 13 ёшгача бўлган 3 бола Куанг Нам вилоятида нобуд бўлган.

>>> Батафсил 

Италияда Конститутия ислоҳотига қаршилар етакчилик қилмоқда

Фото: Getty Images

Италия Асосий қонунини ислоҳ қилишга қаршилар сайловда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда, RaiNews24 телеканали IPR-Marketing ва Istituto Piepoli томонидан ўтказилган экзит-пол натижаларига таянган ҳолда хабар қилинмоқда.

>>> Батафсил 

Nexia автомобилини ишлаб чиқариш расман тўхтатилди

Фото: Car.ru

2016 йил Daewoo Nexia моделининг узоқ давом этган тарихидаги охирги йил бўлди. Бу ҳақда GM Uzbekistan матбуот хизматида Wroom.ru сайтига маълум қилинди.

>>> Батафсил 

Яқин келажакда технологиялар соҳасида юз берадиган 10та бурилиш

Фото: The National Archives (UK) / Wikimedia Commons / CC-BY-SA-3.0

Global Agenda Council Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми юқори технологиялар соҳасидаги 800 мутахассислар орасида сўровнома ўтказди ва 2030 йилга қадар саноатда содир бўлиши мумкин ўзгаришларни башорат қилди.

>>> Батафсил 

2017 йил учун ФИФА реферилари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик ҳакамлар тасдиқланди

ФИФАнинг 2017 йил учун рўйхатидан ўзбекистонлик ҳакамлардан қуйидаги реферилар ўрин олди...

>>> Батафсил 

Англияда яна драма. «Борнмут» 15 дақиқада «Ливерпуль»ни енгди

Англия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Драматик руҳда кечган учрашувда жамоалар жами еттита гол киритишди.

>>> Батафсил 

«МЮ» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

 

Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. «Эвертон» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб дурангга имзо чекди.

>>> Батафсил

Мавзуга оид