Екатеринбурглик фотосуратчи National Geographic танловида ғолиб бўлди
Россиянинг Екатеринбург шаҳри фуқароси Вадим Балакин Nature Photographer of the Year 2016 танловининг ғолиби деб топилди. Уни National Geographic телеканали ташкил этган эди. Вадим Шпицбергенда ўлиб қолган оқ айиқ сурати учун шундай эътирофга сазовор бўлган. National Geographic телеканали ҳакамлари Шпицберген архипелагида очликдан ўлгани тахмин қилинган оқ айиқ фотосуратини юқори баҳолаган.
“Менинг "Ҳаёт ва ўлим" деб номлаган фотосуратим "Атроф-муҳит" таснифида биринчи ўринни олди. Фотосурат Норвегиянинг Шпицберген архипелагида Mike Reyfman ва Roy Mangersnes фотосаёҳатида 2014 йилда олинган”, — деб ҳикоя қилган суратчи Facebook саҳифасида.
Унинг айтишича, ҳайвон нимадан ўлгани, кексаликданми, очликданми номаълум. Бироқ, тишларининг ҳолатидан тахмин қилиш мумкинки, очлик унинг ҳаётига зомин бўлган.
“Айтишларича, сўнгги вақтларда, оқ айиқ қолдиқлари тез-тез топилмоқда. Иқлим исиши ва муз қатламининг қисқариши таъсир қилмоқда”, — деб қўшимча қилган Вадим Балакин.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024