Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Конституциянинг янги вариантини йўқотмасликка ваъда берди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев маҳаллий кенгаш сайловлари ва мамлакат Асосий қонунига ўзгариш киритишга доир референдумда овоз берди. Бу ҳақида Zanoza.kg нашри хабар берди.
Манбага кўра, давлат раҳбари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1209-сонли сайлов участкасида овоз берган.
"Янги Конституция қабул қилинган тақдирда, мен уни имзолашга ҳамда йўқотмасликка ваъда бераман", - деди Атамбаев матбуот вакилларига.
Давлат раҳбари бунинг учун шахсан жавоб беришини таъкидлади.
Жорий йилнинг октябрь ойида президент аппарати Қирғизистон Конституциясининг оригинал варианти йўқлигини расман тасдиқлади.
Ундан аввал депутатлар жорий Конституциянинг оригинал вариантини тақдим этишни сўраб мурожаат қилишган, бироқ адлия вазирилиги ва президент аппаратида ҳужжатнинг фақатгина нусхаси мавжудлиги маълум бўлган.
Мавзуга оид
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026