Жаҳон | 21:32 / 15.12.2016
6947
2 дақиқада ўқилади

Хитой императори Цяньлуннинг муҳри Парижда 21 миллион еврога сотилди

Хитойнинг сўнгги Цин сулоласи императори Цяньлун (1711-1799) муҳри Париждаги кимошди савдосида 21 миллион еврога сотилди. “Синьхуа” агентлигининг хабар беришича, кимошди савдоси  иштирокчилари артефакт баҳосини бошланғич нархига нисбатан 20 каррадан ортиқроққа кўтаришган. 

“Дуо” кимошди савдоси уйи вакилларининг сўзларига кўра, деярли 60 йил Хитойни бошқарган ҳукмдорга тегишли бўлган 9 аждар тасвири туширилган қизил ва оқ нефритли муҳр XIX аср охирида француз шифокори томонидан олиб чиқилган. Кейинчалик юз йилдан ортиқ вақт давомида ушбу муҳр шифокор авлодлари томонидан оилавий қадрият сифатида сақлаб келинган. 

Манбага кўра, муҳрнинг янги соҳиби – хитойлик коллекционер. Унинг исми шарифи ошкор қилинмаган. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги икки юз йилликда ХХРга тегишли 10 миллиондан ортиқ қадимий санъат намунаси мамлакатдан ташқарига олиб чиқилган. ЮНЕСКОнинг маълум қилишича, бугунги кунда дунёнинг тахминан 200 музейида 1.6 миллиондан зиёд Хитой артефакти сақланади. 

Мавзуга оид