Жамият | 09:25 / 16.12.2016
5476
1 дақиқада ўқилади

Польша қуролли кучлари бош қўмондони истеъфога чиқди

Фото: AP

Польша Қуролли кучлари бош қўмондони генерал Мирослав Ружаньский истеъфога чиқди, деб хабар қилган мамлакат мудофаа вазирлиги.

"Миллий мудофаа вазири бугун генерал Мирослав Ружаньскийнинг истеъфосини қабул қилди. Қуролли кучлар бош қўмондони вазифасини вазир Антони Мачеревич қарорига кўра биринчи ўринбосар – генерал Лешек Суравский бажаради", - дейилади мамлакат Мудофаа вазирлиги расмий вакили хабарида.

Польша ҚК Бош штаб ва тезкор қўмондонлик билан бир қаторда мамлакат армиясининг энг муҳим органи саналади. Маҳкама қўмондонлик тизимини ислоҳ қилиш доирасида 2014 йили ташкил этилган. Ружаньский бу лавозимни 2016 йилнинг июлида эгаллаган бўлиб, бош қўмондон вазифасини уч йил бажариши керак эди.

Аввалроқ, Польша президенти Анжей Дуда мамлакат армиясини ислоҳ қилиш ниятида эканини маълум қилганди. Мудофаа вазири Мачеревич эса жорий йил якунига қадар тегишли концепция тайёрланишини хабар берди.
 

Мавзуга оид