Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Озарбойжон ва Грузиядаги бизнес режаларини бекор қилди
АҚШнинг сайланган президенти, миллиардер тадбиркор ва The Trump Organization бош директори Дональд Трамп Озарбойжонда меҳмонхона қуриш битимини бекор қилди. У Грузиядаги лойиҳасига нисбатан ҳам шундай қарор қабул қилишни режалаштираяпти, деб хабар қилмоқда Associated Press.
Агентлик маълумотларига кўра, Трамп компаниясининг бундай қарори, бош директорнинг яқинда президент лавозимига киришиши билан боғлиқ. Миллиардернинг иккала хорижий лойиҳаси ҳам сиёсатчилар билан боғлиқ, шу боис, улар президент Трамп обрўсига путур етказиши мумкин.
Шу ҳафтада, The Trump Organization, шунингдек, Бразилиядаги меҳмонхона қуриш лойиҳасини ҳам бекор қилган эди. Ноябрь ойи бошларида, Трамп АҚШ президентлигига сайланмасдан олдинроқ, Бразилияда унинг компанияси билан боғлиқ меҳмонхона юзасидан тергов ишлари бошланган эди.
Бундан аввалроқ, Трамп Саудия Арабистони билан боғлиқ компанияларининг фаолиятини ҳам тўхтатганди.
Мавзуга оид
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:55 / 17.07.2026