Жамият | 19:04 / 18.12.2016
10778
2 дақиқада ўқилади

Норвеглар рекламасида рус сув ости кемасидан фойдаланилди

Норвегияда бепул эълонлар сайти Россия ҳарбий-денгиз флоти ёрдамида реклама қилинди. Россия сув ости кемаси образидан фойдаланилган бу реклама ролиги Youtube’да пайдо бўлди.

Реклама ролигида иккита норвегиялик қайиқда балиқ овлаб ўтиради. Улардан бири тутилган балиқни жойлаштириш учун ўзи билан катта қизил музлатгич олволган бўлади. Унга шериги "Биласанми, биз бу музлатгич билан чўкиб кетамиз. Кел, уни яхшиси интернетда сотиб юборамиз", дейди ва мобиль телефонини олиб, музлатгични суратга тушириб, суратни эълонлар сайтига юборади. Шу заҳотиёқ музлатгичга харидор ҳам топила қолади: баличқилар ортидан рус сув ости кемаси сув сиртига чиқади. Унга русчасига "Лодка" деб ёзиб қўйилган. Сув ости кемасининг юриш учун мўлжалланган кўприкчасида россиялик ҳарбий денгизчилар кийимида кема капитани таржимон билан бирга пайдо бўлади. "Менга музлатгич ёқди", дейди капитан русчалаб ва матрослар музлатгични кемага ортишади. Балиқчилар эса "Сотилди" деганча қувонишади. Реклама сўнгида сув ости кемаси яна сув остига ғарқ бўлишдан олдин ундан "Балиқ тушяптими?" деб сўрашади. Балиқчилар эса "Йўқ" деб жавоб беришади. 

Таъкидлаш жоизки, Норвегия Россия билан ҳам қуруқликда, ҳам денгизда чегарага эга ва балиқчиларнинг шимолий денгизларда ҳарбий денгизчилар билан учрашиб туришлари кутилмаган ҳолат ҳисобланмайди.

Мавзуга оид