Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 декабрда Истанбулда антиқа туннел очилади
20 декабрда Туркияда "Евросиё" автомобиль туннели очилиши расмий маросими бўлиб ўтади.
"Анадолу" ахборот агентлиги маълум қилишича, туннелнинг очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, бош вазир Бинали Йилдирим, кўплаб хорижий давлатлар, ҳукуматлар, вазирликлар раҳбарлари даражасидаги юқори мартабали меҳмонлар иштирок этади.
Маросим маҳаллий вақт билан соат 14:00да бошаланади.
Евросиё автомобиль туннели эвазига Истанбулнинг Казличешме (Европа) ва Гозтепе (Осиё) туманлари ўртасидаги йўл 90 дақиқадан 15 дақиқагача камаяди.
Лойиҳа биринчи навбатда сув ости автомобиль йўли орқали Истанбулнинг Европа ва Осиёдаги қисмларини боғлашга қаратилган.
Бу туннел денгиз остида бундай чуқурликдан ўтказилаётган дунёдаги биринчи туннелдир.
Уни қуриш ишлари Босфор кўрфазида 106 метр чуқурликда олиб борилган. Туннелнинг узунлиги 14,6 км ни ташкил қилади, унинг 5,4 км лик қисми сув остидан ўтади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,25 млрд долларга баҳоланган. Туннел 4 та шосседан иборат.

Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:41 / 13.03.2026