Хитой фуқароси АҚШ ҳарбий технологияларини ўғирлаганига иқрор бўлди
АҚШнинг United Technologies (UTRC) тадқиқот марказида ишлаган хитойлик ўз қилмишларига иқрор бўлди. Хитой халқ республикаси фуқароси Юй Лун, муҳим ҳарбий технологиялар ва ҳужжатларни ўғирлаб, уларни Хитойга топширганини тан олди, деб хабар қилмоқда АҚШ адлия вазирлиги матбуот хизмати.
"Лун қилаётган ўғирлиги Хитой ҳарбий саноатига фойдали бўлишини англаган ҳолда, муҳим ҳарбий технологиялар ва ҳужжатларни ўмарган. Шу билан, АҚШнинг Хитойга нисбатан жорий қилган аслаҳалар ва технологиялар бўйича эмбаргоси (U.S. Munitions List technology)ни қасддан бузган", — деган АҚШ бош прокурори ёрдамчиси в.б. Мэри Маккорд.
Америка адлия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШда яшаш ва ишлаш рухсатномасига эга бўлган 38 ёшли Лун жиноий фаолият билан шуғуллангани ва тижорий сирни хорижий ҳукуматга ошкор қилганини тан олган. Мазкур жиноят учун энг кўп қамоқ жазоси 15 йилни ташкил этади. У, шунингдек, қурол-яроғлар экспортини назорат қилиш тўғрисидаги қонун талабларини бузган. Бунинг учун, у 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 2008 йил майидан 2014 йил майига қадар Лун UTRC’да бош муҳандис бўлиб ишлаган. Унинг фаолияти F119 ва F135 қирувчи самолётлари учун двигателлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган.
2014 йилда Хитойга қайтган Лун қатор университетлар ва илмий институтлар билан ҳамкорлик қилган.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, айбланувчига нисбатан неча йил тайинлаш борасида хулосага келингани йўқ. У қўлга олинганидан бери, вақтинчалик ҳибсда сақланади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024