Фан-техника | 11:08 / 21.12.2016
11456
4 дақиқада ўқилади

LG’нинг ёрқин, портатив, янги лазер проектори уй кинотеатри ихлосмандлари учун яратилган

Илк марта CES 2017 кўргазмасида намойиш этиладиган LGProBeam проектори фойдаланувчиларга ихчам форматдаги 2 000 люменни таклиф қилади

LG Electronics (LG) уй кинотеатри ихлосмандларига мукаммал шароитларни тақдим этиш учун келаси ойда CES® 2017 кўргазмасида махсус ишлаб чиқарилган янги LG ProBeam лазер проекторини намойиш қилади. LGProBeam қулай уй шароитида ёки истаган жой ва истаган пайтда кино ёки ТВ дастурлардан баҳраманд бўлиш учун нафақат юқори сифатли тасвир, балки таассуротларнинг ранг-баранглиги муҳим бўлган томошабинларнинг барча эҳтиёжларини қондира олади. LG ProBeam проектори, HF80J модели уй кинотеатрини яратиш учун айни муддаодир. У 2 000 люменгача ёруғлик оқимини ишлаб чиқарувчи юқори технологияли лазер билан таъминланган, бу томошабинга видеони ҳатто ёрқин таъмирланган иншоотларда ҳам кўриш имконини беради. «I» ҳарфи шаклидаги инновацион лазер модули туфайли LG ProBeam унинг портативлигини оширувчи ажойиб дизайнга эга. LG қурилма учун ихчам вертикал форматни танлаб, атиги 2,1 кг вазнли ProBeam’ни яратди ва у 2 000 люменли ёруғлик оқимига эга, FullHD форматини қўлловчи энг енгил проектор номини олди. ProBeam’нинг классик ташқи кўриниши унга ҳар қандай интерьерга мослашиш имконини беради. 

Инновацион овоз синхронлаш тизими туфайли LG ProBeam’ни Bluetooth орқали ҳар қандай аудиоқурилмага улаш мумкин, масалан, ташқи динамик ёки қулоқчинларга. Бундан ташқари, симсиз сигнал узатиш функцияси ёрдамида LG ProBeam контентни “ақлли” қурилмалардан катта экранларга кўчиришда Miracast стандартидан фойдаланади. Тасвирни тўрт таянч нуқтасидан ва автоматик вертикал текисловчи ноёб тизим истеъмолчига тасвир созламаларининг қулай вариантини тез ва осон топишга имкон беради.


LG’нинг аллақачон муносиб тақдирланган webOS платформаси туфайли истеъмолчилар кундан-кунга ошиб бораётган кўплаб оқим сервислари ва дастурлардан фойдаланишлари мумкин. LG’нинг махсус ишлаб чиқарилган Magic Remote Controlо масофадан бошқарувчи қурилмаси  SmartTV тизимида webOS интерфейси орқали оддий навигацияни таъминлайди. Фойдаланувчилар webOS ёрдамида турли оқим сервисларига осонликча уланишлари мумкин. Истеъмолчилар бундай динамик функционал туфайли ўз уйларида фильмлар намойишидан баҳраманд бўлишлари, дала ҳовлисидаги боғда қизиқарли спорт ўйинларини кузатишлари ва ҳатто LG ProBeam проекторини ўзлари билан саёҳатга олиб кетишлари мумкин. 

“Жаҳон бозоридаги ёруғлик диодли проекторларнинг етакчиси сифатида LG’нинг уй кинотеатрларини ишлаб чиқариш соҳасидаги бой тажрибаси  унинг биринчи лазер проектори истеъмолчилар орасида  муваффақият қозонишида ёрдам беришига ишончи комил”, - деб ҳисоблайди LGHomeEntertainment компанияси президенти Брайан Квон.

LG’нинг янги лазер проектори оммага 5-8 январь кунлари CES кўргазмасида,  Las Vegas Convention Center павильони, марказий зал, 11100-стендда намойиш этилади.

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) инновациялар, юқори технологияли электроника, замонавий мобил алоқа воситалари ва маиший техника ишлаб чиқариш соҳасида етакчилик қилади. Компаниянинг бутун дунё бўйлаб 119 филиалида 83 000 нафар ходим фаолият юритади. LG компанияси тўрт бўлимдан ташкил топган: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components - буларнинг дунё бўйича умумий сотув  ҳажми 2015 йилда 48,8 миллиард АҚШ долларини (56.5 трлн корейс вони) ташкил қилган. LG Electronics ясси панелли телевизорлар, мобил телефонлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқарувчилари дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Шунингдек LG Electronics 2015 ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндоридир.

LG интернетда: 

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид