Бугун LG музлаткичларининг айрим технологияларига чуқурроқ тўхталамиз: DoorCooling+ ўзи нима, инверторли компрессор нимага таъсир қилади, нима учун Fresh Balancer ва Fresh Converter зоналари керак ва No Frost Total No Frost’дан фарқи нимада?
Асосийдан бошлаймиз – LG музлаткичларидаги DoorCooling+™ белгиси нимани англатади?
Кўплаб музлаткичларда совуқ ҳаво фақатгина орқа панелдан узатилгани сабабли музлатиш ҳарорати турли зоналарда фарқ қиладиган бўлса, LG DoorCooling+™ да эса совуқ ҳаво нафақат орқадан, балки юқоридан ҳам тушади. Шу тариқа совуқ эшик жавонларига ҳам етиб бориб, олд камера қисмларини ҳам музлатади. Бу туфайли, зоналар ва маҳсулотларни салқин ушлаш жараёни 32 фоизга тезроқ ва бир маромда кечади. Натижа: маҳсулотлар бир маромда музлатилади ва эшик бўлинмаларида бўлса ҳам ўз шаффоф таъмини узоқроқ сақлайди.

DoorCooling+™ музлаткичларининг яна икки ажралиб турувчи жиҳати – 36 дБ минимал шовқин даражаси бўлиб, бу аввалги моделларга нисбатан 25 фоизгача камроқдир. Шунингдек, асосий корпус чегарасидан ташқарига чиқмасдан ва тортмаларни очишга тўсиқ бўлмасдан эшикни 90° гача очишга имкон берувчи нолли бўшлиқ ҳам мавжуд.

Агарда DoorCooling+ нималиги оз бўлса-да тушунарли бўлса, энди компрессорга ўтамиз.
Музлаткичда қандай компрессор ўрнатилганига энергия истеъмоли миқдори, иш самарадорлиги, босим ўзгарувчанлигига мутаносиблиги ва техниканинг чидамлилиги боғлиқ бўлади. Ва агарда кўплаб музлаткичларда стандарт коллекторли тур ёки оддий инверторли компрессор ўрнатилган бўлса, DoorCooling+™ музлаткичларида янгиланган Smart инверторли компрессор ўрнатилган. У нимаси билан фарқ қилади?
Smart инверторли компрессорининг аналогларидан асосий фарқи – тинч, деярли шовқинсиз иш режими ва энергия тежамкорлигидадир.
Агар унинг асосий афзалликларини айтадиган бўлсак, у энергия истеъмолини 32 фоизгача камайтиради, узоқ муддатгача хизмат қилади, паст даражада шовқин чиқаради ва ўзгаришларсиз доимий ҳароратни ушлашга имкон беради.
Энди Fresh Balancer ва Fresh Converter ҳақида тўхталамиз.















