Хитой Трампнинг Тайванни қўллаб-қувватлашидан хавотирда
Хитой ҳукумати АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг Тайванни қўллаб-қувватлашидан хавотирда, шу боис қисман тан олинган республиканинг мустақиллик томон ҳаракатини бартараф этиш учун тегишли чоралар кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Хитой ҳукумати бу борада ҳарбий ва иқтисодий чоралар кўриши мумкин. Шунга қарамай, бу масалада аниқ қарорлар қабул қилинган ёки қилинмаганлиги ҳақида хабар йўқ.
Трамп президентлик сайловларидаги ғалабасидан кейин Тайван етакчиси Цай Инвэнь билан телефонда суҳбатлашиб, расмий Хитойни хавотирга солди. Бундан ташқари, АҚШнинг янги сайланган президенти “ягона Хитой”нинг сиёсатига танқидий кўз билан қарайди. Бироқ манбада таъкидланишича, Хитой ҳукумати муаммода Трампни эмас, фақат Тайванни айбламоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023