Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хонадонларни тунаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида узоқ вақт давомида хонадонларни тунаш билан шуғулланган икки нафар шахс қўлга олинди. “На посту” газетасининг билдиришича, Миробод туманида яшовчи Ҳамид Жўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) пойтахтнинг уч тумани – Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида жиноий ҳаракатларни амалга ошириб, бир неча хонадонларга ўғирликка тушган.
Жўраев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан жиноят жойида ашёвий далил билан қўлга олингач, унинг ҳамтовоғи ҳам ошкор бўлди. Маълум бўлишича, у Миробод туманида истиқомат қилувчи Зоҳид Фаттоҳов экан. Унинг хонадони кўздан кечирилганда, жиноятларни амалга оширишда фойдаланилган асбоблар: эшик калитлари, ўткир жағли омбир, қисқич, отвёрткалар ва қўлқоплар топилган.
Шунингдек, Фаттоҳовнинг хонадонида тарозилар, заргарлик буюмлари ва йирик пул маблағлари борлиги аниқланган.
Жиноятчилар тегишли тартибда жазога тортилди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
16:28 / 13.06.2026