Жаҳон | 14:15 / 04.01.2017
3924
1 дақиқада ўқилади

ХХР ҳукумати хорижда яширинган амалдорлардан 1,2 миллиард долларни қайтариб олди

Фото: РИА "Новости"

Хитой ҳукумати коррупцияда айбланувчи, хорижда яширинган амалдорлардан 2014-2016 йилларда ноқонуний йўл билан ўзлаштирилган 8,54 миллиард юанни (1,2 миллиард доллар) қайтариб олди. Бу ҳақида ҳукуматнинг "Кўк китоб" сифатида танилган "Коррупция билан кураш ва адолатли ҳукуматнинг шаклланиши" маърузасида сўз юритилади. ТАСС шу ҳақида хабар берди. 

Расмий ҳужжатга кўра, 2016 йилда ХХР ҳукуматида коррупцияга қарши кураш янада кучайтирилган: ўтган январь-август ойларида ҳукумат мансабдор шахсларнинг 26 мингдан зиёдига қарши иш очиб, уларни жавобгарликка тортган.

Ҳисоботга кўра, Хитойнинг тахминан 90 фоиз амалдорлари ХХР раҳбариятининг қонунбузарликларга чек қўйишга доир қатъий чораларига  ишонч билдиришган. Шу тариқа, 2012 йил билан таққослаганда, ХХР раиси Си Цзинпиннинг аксилкоррупция сиёсатини маъқулловчи давлат аппарати ходимлари сони 9,9 фоизга кўпайган. Мамлакат аҳолиси орасида эса бундайлар сони 10,2 фоизга ошиб, 70 фоизни ташкил қилган. 
 

Мавзуга оид