Telegram'да хато юборилган хабарларни ўчириш ва яна бир неча янги имкониятлар пайдо бўлди
Telegram ишлаб чиқарувчилари Янги йил байрамида ҳам тиниб-тинчимаган кўринади. Улар хато кетган хабарларни ўчириш имконини берувчи янги функцияни ишга туширишди.
Ҳаммамиз ҳеч бўлмаганда бир марта ёзган хабаримизни адашиб бировга юборган пайтларимиз бўлган. Баъзан эса ўта кескин гапларни ёзиб юборамиз-да, Send (Юбориш) тугмасини босгандан кейин бундан афсуслана бошлаймиз.
Telegram мессенжерининг янги версиясида ана шундай хатоларни тўғирлаш имкони пайдо бўлди. Энди 48 соат ичида юборилган ҳар қандай хабарни шунчаки ўчириб ташлаш мумкин, шунда юборган одамингиз уни ўқий олмайди (агар ундан аввал ўқишга улгурмаган бўлса, албатта).
Дастур созламаларини очинг, шундан сўнг Data and Storage бўлимига ўтинг. Бу ерда икки янги пунктга кўзингиз тушади - қабул қилинган ва юборилган маълумотлар статистикасини кўришга имкон берувчи Mobile Data Usage ва Wi-Fi Data Usage.
Яна бир янгилик Telegram'даги манзилингизни қисқартириш имконини беради. Бундан аввал ушбу мақсадда telegram.me префиксидан фойдаланилар эди, энди эса у t.me'га қисқарди, яъни ўз каналингизга ҳавола бермоқчи бўлсангиз, t.me/username деб ёзишнинг ўзи кифоя.
Мазкур глобал янгиликлардан ташқари, фақат Android мижозларга мўлжалланган яна бир неча янгиликлар мавжуд. Статистикага кўра, Telegram фойдаланувчиларининг 85 фоиздан ортиғи айнан шу операцион тизимни қўллашади, шунинг учун унга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Android фойдаланувчилари янги Gboard клавиатураси билан яхшиланган интеграция, Android 7.1'да дастур ёрлиғини кенг қўллаб-қувватлаш функцияси ва янги эмотиконларга эга бўлишлари мумкин.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024