Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Ўзбекистонда барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатори Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ҳам виртуал қабулхонаси очилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг www.uzbektourism.uz расмий веб-сайтида очилган виртуал қабулхона соҳада фаолият юритувчиларнинг мурожаат, шикоят ва таклифлари билан танишиш, уларга ечим топиш ҳамда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб беришда енгиллик ва қулайликлар яратади.

Фуқаролар www.uzbektourism.uz манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўзларини қизиқтирган саволлар, ариза ва шикоятлар, туризм соҳасини янада ривожлантиришга доир таклифлар билан тўғридан-тўғри мурожаат қилмоқда. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш имкони мавжуд. Қўмитанинг (+998 71) 233-90-28 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
12:12 / 09.06.2026