Жаҳон | 14:31 / 09.01.2017
4179
1 дақиқада ўқилади

2016 йили Хитойда вазирлик даражасидаги 21 мулозим суд қилинди

Фото: AP

ХХР прокуратураси 2016 йилда 21 нафар вазир ва ундан юқори бўлган мулозимларга нисбатан жиноий иш қўзғатган. 

Хитой халқ республикаси Олий халқ прокуратураси (SPP) маълумотларига кўра, улар орасида Ляонин вилояти партия қўмитаси собиқ котиби Ван Минь ва Пекин партия қўмитаси котиби собиқ ўринбосари Люй Сивэнь ҳам бор.

Хабарда таъкидланишича, умуман, вазирлик даражасидаги ва ундан юқори турувчи мулозимлардан 48 нафарига расмий айбловлар эълон қилинган. ХХР собиқ раиси Ху Цзиньтаонинг собиқ ёрдамчиси Лин Цзихуа, Бутунхитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари Су Жун ҳам бор.

Бундан аввал, Хитой коммунистик партияси интизом қўмитаси 76 нафар юқори лавозимли мулозимига қарши тергов ишлари олиб борилаёганини маълум қилган эди. 

Мавзуга оид