Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой самолётлари Жанубий Корея осмони кенгликларига яқинлашди
Фото: AP
Хитойнинг ўнга яқин ҳарбий самолёти 9 январь куни Корея республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг назорат ҳудудидан ўтган. Улар Чежудо ороли жануби ва Иодо ороли ғарбидан учиб ўтишган. Бу ҳақда KBS телеканалига мамлакат миллий мудофаа вазирлигидаги манба маълум қилган.
"Ҳар қандай ҳаво кемалари мазкур ҳудудни кесиб ўтишдан аввал Жанубий Корея томонидан рухсат олиши керак. Бироқ Хитой самолётлари ҳеч қандай сўров қилишмаган", - дейилади лавҳада.
Телеканал маълумотларига кўра, Корея ҳаво кенгликларининг бузилиши бир неча марта қайд этилган. Жанубий Корея ҲҲК 10та F-15K ва KF-16 қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Улар чегара бузувчиларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳудудидан чиқариб юборишган. Корея ҳарбийлари Хитой томонини юз берган ҳодисадан огоҳ этишган.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026