16:56 / 12.01.2017
8676

Туркия чегараларида инсоннинг юзидан унинг шахсини аниқловчи тизим ўрнатилмоқда

Фото: РИА "Новости"

Туркия ҳукумати мамлакатнинг чегара назорат нуқталарида хавфсизлик даражасини ошириш учун инсонни юзидан таний оладиган тизимларни ўрнатмоқда. Бу ҳақида Туркия божхона ва савдо вазири Булент Туфенкчи берган хабарга асосланиб, Anadolu нашри маълум қилди. 

"Агар қидирувдаги шахс чегарадан йўловчи ва транспорт воситалари ҳайдовчилари билан бирга ўтишга ҳаракат қилса, янги тизим унинг шахсини аниқлайди. Бу инновация халқаро терроризм ва жиноятчилик билан курашишга муҳим ҳисса қўшади", - деди Туфенкчи.

"Бундан ташқари, чегарадан ўтаётган кишилар сурати полиция бош бошқармаси билан ҳамкорликдаги маълумотлар базасига киритилади. Бу келажакда жиноятчиларни жавобгарликка жалб қилиш, ноқонуний миграция, контрабанда, шу жумладан қурол ва гиёҳванд моддалар контрабандаси, одам савдоси билан янада самарали курашишда ёрдам беради", - қўшимча қилди у. 

Манбага кўра, янги тизим Туркиянинг Эрон, Ироқ ва Сурия билан 11 чегара назорат нуқтасида ўрнатилган. 

Top