Жамият | 19:09 / 13.01.2017
17019
1 дақиқада ўқилади

Фарзанди қайтарилган Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудини тарк этишга мажбур

Москва шаҳридаги Кунцево суди 13 январь, жума куни Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидовани 1 ёшли қизи билан Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида суд матбуот котиби Дарья Галкина РИА "Новости"га хабар берди

Манбага кўра, Нилуфар Мамасаидова Россия ҳудудига кириш қоидаларини бузганликда айбдор, деб топилган. 

"Суд Мамасаидовага 5 минг рубль жарима белгилаб, ўз хоҳиши билан Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиши тўғрисида қарор қабул қилди", - деди матбуот котиби. 

Бундан аввал Москва ИИВнинг Кунцево туман бўлими ходимлари ўтган йилнинг декабри охирида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидованинг 1 ёшли қизини тортиб олишгани ҳақида хабар берилган эди. Бунга аёл ва унинг фарзандининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги сабаб бўлганди. 

Мавзуга оид