Ўзбекистон | 18:52 / 13.01.2017
12689
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан Тошкент вилояти ИИБга келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, мурожаатларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб қаноатлантирувчи ва рад этувчи қарорлар қабул қилинмоқда, шунинг баробарида фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилишига имкон яратилиб, аҳолининг ички ишлар органларига бўлган ишончини мустаҳкамланишига эришилмоқда. Кези келганда фуқароларга мурожаат асосида ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, қўшимча маълумот ва текширишлар талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва уларнинг ҳам белгиланган муддатларда ечими топилмоқда.

Аҳолига янада қулай шароит яратиш ва соҳага оид масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида 2017 йил 7 январь кунидан вилоят ИИБ бошлиғининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бу эса фуқароларга ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва муаммоларни ҳал этиш юзасидан интернет тизимидаги online.toshkentviloyatiiib.uz хаволаси орқали Тошкент вилояти ИИБ бошлиғига бевосита мурожаат йўллашлари учун имконият яратди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг тубдан янгича тизимини жорий этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш мақсадида вилоят ИИБда “Тошкент вилояти ИИБнинг сайёр қабулхонаси” ташкил этилиб, бунинг учун замонавий телевизор, компьютер тўплами, кондиционер каби анжомлар билан жиҳозланган махсус “Исузу” автобуси ажратилди.

Мавзуга оид