Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда рекорд даражадаги паст ҳарорат қайд этилди
Ўтган дам олиш кунлари Араб Амирликлари ҳудудида рекорд даражадаги паст ҳарорат кузатилди - Рас-Ал-Ҳаймдаги Марбаҳ тоғларида +2,2 даража қайд этилди. Бу ҳақида The National нашри хабар берди.
БААнинг аксарият аҳоли пунктларида йилнинг жорий мавсуми учун нормал ҳисобланган ҳарорат сақланиб қолмоқда: соҳил бўйида 12-26 даража, денгиздан узоқда жойлашган ички ҳудудларда 8-27 даража, тоғларда 5-19 даража атрофидаги ҳарорат кузатилмоқда.
Кундузги ва тунги ҳарорат орасида қуюқ туманнинг пайдо бўлиши кутилмоқда. Метеорологлар ва полициячилар барча автомобиль эгаларини ҳушёр бўлишга чақиришмоқда. Шунингдек денгизда кучли тўлқинлар кутилмаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
17:35 / 14.07.2026
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026