Трамп: "НАТО эскирган ташкилот... ЕИдан эса бошқа мамлакатлар ҳам кетишига ишончим комил"
Европа Иттифоқи мамлакатлари душанба куни АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг НАТО ва Brexit'га доир танбеҳларидан норози. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берди.
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг Европа газеталаридан бирида душанба куни чоп этилган интервьюсида НАТОни "эскирган" ташкилот, деб атади. Шунингдек у Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини тўғри қарор сифатида баҳолади. Бундан ташқари, Трамп Германия канцлери Ангела Меркелнинг қочқинлар оқимини мамлакатга киргазиш ҳақидаги "ҳалокатли" қарорини танқид қилди.
"Мен анча олдин НАТОнинг муаммолари кўплигини айтгандим, - деди Трамп. - У кўп йиллар илгари ташкил этилгани учун ҳам эскирган".
Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашувида нутқ сўзлаб, Трампнинг НАТО ҳақидаги фикрини адолатсиз деб атади ва бу уларни "ҳайратга солгани"ни айтди.
Унинг француз ҳамкасби Жан-Марк Айро "Бундай интервьюга энг яхши жавоб оддий - бу ҳам бўлса, европаликлар бирлашуви", деган фикрни билдирди.
Трамп НАТОдан ташқари Европа Иттифоқи мавзусига ҳам ўз фикрини баён этди.
Маълумки, Буюк Британия июнь ойида Евроиттифоқ таркибидан чиқиш учун овоз берди. "Ишончим комилки, бошқалар ҳам кетади...", - деди Трамп.
Трамп Brexit охир-оқибат ижобий натижа беришини тахмин қилиб, Буюк Британия билан икки томонлама алоқа ўрнатишни сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилди.
Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон буни жуда яхши янгилик сифатида қабул қилди.
Мавзуга оид
09:30 / 01.11.2024
РФ ТИВ Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича «немис модели»ни рад этди
01:00 / 31.10.2024
ЕИ фуқароларига уч кунга етадиган захира маҳсулотларини тўплаб қўйиш тавсия қилинди
16:00 / 30.10.2024
Зеленский Шимолий кенгашни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди
22:15 / 29.10.2024