Жаҳон | 16:05 / 17.01.2017
9121
2 дақиқада ўқилади

Хитой Европа Иттифоқи ўз бирлигини сақлаб қолишига умид қилмоқда

фото: AP

Хитой ҳукумати Европа Иттифоқи ўз бирлигини сақлаб қолишига умид қилади, деб баёнот берган ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин.

17 январь куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондонда мамлакатнинг ЕИни тарк этишига бағишланган йирик маъруза билан чиқиш қилиши кутилмоқда. 16 январда Британия ОАВ ушбу маърузанинг айрим қисмларидан иқтибослар келтирган эди. Унга кўра, Бирлашган Қироллик ЕИга аъзоликнинг бирорта элементини сақлаб қолмайди. 

"Хитой бу борада босқичма-босқичлик сиёсатини маъқул кўради. Биз фаровон, барқарор, очиқ ЕИни кўришни хоҳлаймиз, унинг интеграция жараёнларини қўллаб-қувватлаймиз. Хитой, Европа Иттифоқининг бирлик ва барқарорлик принципларига риоя қилишига умид қилади", — деган Хуа Чуньин.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 23 июнда Буюк Британияда ЕИ таркибидан чиқиш масаласига бағишланган референдум бўлиб ўтган эди. Расмий маълумотларга кўра, 51,9 фоиз британияликлар Умумий Европа ташкилотини тарк этишни маъқуллаган. 

Мавзуга оид