Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Lockheed F-35 қирувчиларини сотиш бўйича Пентагон билан келишиб олди
АҚШнинг Lockheed Martin Corporation авиасозлик компанияси 9 млрд долларлик кўринмас қирувчи самолётларини сотиш бўйича Пентагон билан шартнома имзолашга тайёр. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, F-35 қирувчи самолётларининг шартномадаги қиймати биринчи марта 100 млн доллардан паст бўлган.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастурини бир неча маротаба танқид қилиб, самолётлар нархи асоссиз равишда қиммат эканини айтган эди. Натижада Lockheed F-35 қийматини туширишга ваъда берганди.
Агентликнинг 3 нафар манбаси сўзларига кўра, Пентагонга 90 дона бешинчи авлод қирувчи самолётини 9 млрд долларга яқин маблағга сотиш бўйича битим январь ойи охирларида эълон қилинади.
Трамп 18 январь куни F-35 қирувчиларини ишлаб чиқариш харажатларини 10 фоизга камайтиришга чақирган эди.
Мавзуга оид
17:22 / 03.04.2026
Пит Ҳегсет уч нафар юқори мартабали генерални истеъфога чиқарди
14:08 / 29.03.2026
The Washington Post: Пентагон Эронда қуруқлик амалиёти ўтказишга тайёрланмоқда
09:27 / 20.03.2026
Эрон АҚШнинг F-35 қирувчиси нишонга олинганини маълум қилди
19:47 / 18.03.2026