Жаҳон | 23:15 / 20.01.2017
5322
1 дақиқада ўқилади

Британиялик сайёҳ самолётда сўкингани учун 7 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Британиялик сайёҳ самолёт бортида сархуш ҳолда жанжал кўтаргани учун етти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар берди

Мэттью Уорреллу ҳаво кемаси экипажи фаолиятида қасддан тўсиқ пайдо қилишда айбланди. Манбада таъкидланишича, у ўз айбини тан олган. 

Воқеа 2016 йилнинг август ойида Манчестердан Испаниянинг Тенерифе оролига парвоз қилаётган Британиянинг Jet2.com лоукостери рейсида содир бўлган. Сармаст ҳолдаги йўловчи 28 ёшли сайёҳ стюардессаларга бир неча марта ичимлик буюртма қилган. 

Охир-оқибат борт кузатувчилари Уорреллга спиртли ичимлик келтирмай қўйишган. Самолёт белгиланган жойга яқинлашганида йўловчи ички алоқа тизимига келиб, сўкинганча яна спиртли ичимлик талаб қилган. Ҳаво кемаси ерга қўнгач, зўравон Испания полициясига топширилган. 

Мавзуга оид