"Одноклассники" гиф-расмлар учун тўлов жорий этмайди
Одноклассники ижтимоий тармоғи гиф кўринишидаги расмлардан фойдаланиш учун тўлов жорий қилмайдиган бўлди. Фойдаланувчилар ўзаро ёзишувлар пайтида бу расмларни бепул жўната оладилар, тажриба тариқасида фойдаланиш даврида гифларни ишлатиш учун пул тўлаганларга эса улар сарф этган ОК пул бирликлари қайтариб берилади. Синов пайтида олинган маълумотлар асосида ижтимоий тармоқ кўнгилочар ҳизматларни бепул ва пуллик кўринишда ривожлантиради. Бу ҳақда Kun.uz’га ижтимоий тармоқ маълум қилди.
«Гиф-расмлар тасмада жуда оммабоп, шу сабабли биз уларнинг ўзаро ёзишувларда фойдаланувчилар учун нақадар муҳимлигини билиш учун тажриба ўтказдик. Олинган маълумотлар асосида биз ОКда бепул ва ноёб пуллик кўнгилочар ҳизматларни ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилдик. OK Messages иловасининг асосий ҳизмати бу гиф расмларга ўхшатиб қурилган UGC-контент — «Жонли стикерлар»дир. Биз ушбу истиқболли йўналишни ривожлантирмоқчимиз», - деди лойиҳа раҳбари Антон Федчин:
ОКда гиф расмлар алмашинуви хизмати 2015 йилнинг май ойида пайдо бўлган. Ҳозирги кунга келиб фойдаланувчилар суткасига 1 млрд гиф жўнатмоқдалар. Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 133 маротаба ўсди. ОК фойдаланувчилари гиф расмларни нафақат ўз қайдларида, балки шахсий ёзишувларда ҳам жўнатиш ва профил сурати сифатида юклаш имкониятларига эга.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди
13:41 / 22.10.2020