Ироқ Мўсулнинг ғарбий қисмини озод қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Ироқ Қуролли кучлари Мўсул шаҳрининг ғарбий қисмини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўра бошлади, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.
Ироқ халқ сафарбарлиги кучлари шаҳарнинг Дажла дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган ҳудудини озод қилиш бўйича "яқин икки-уч кунда амалиёт ўтказади", деган генерал-лейтенант Абдул Амир Рашид Яралла. Куни кеча, Ироқ мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат ҳарбийлари Мўсулнинг Дажла дарёси шарқий соҳилларида жойлашган туманларини ИШИД жангариларидан батамом озод қилган.
Ироқ ҳудудида ИШИДга қарши курашда қуролланган бўлинмалар муҳим ўрин тутмоқда. Ироқ халқ сафарбарлиги кучлари 2014 йилда ташкил топган бўлиб, ўтган йилдан эътиборан Ироқ Қуролли кучлари таркибига кирган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
12:00 / 21.10.2024