ОАВ: Трамп мусулмон муҳожирларга тегишли фармонни имзолаши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп 25 январь куни иммиграция, хусусан, қочқинлар ва мусулмон мамлакатларидан келган муҳожирларга тегишли фармонларни имзолаши мумкин. Бу ҳақда Рейтер агентлиги конгрессменларнинг бир неча ёрдамчиси ва вазиятдан хабардор иммиграция масалалари бўйича экспертларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотига кўра, Трамп бу фармонларни ички хавфсизлик вазирлигида имзолаши эҳтимоли катта.
Ёрдамчилар ва экспертларнинг маълумотларига биноан, Трамп фармонлари Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Ямандаги Америка визаларига эга бўлган айрим қочқин ва бошқа кишиларнинг АҚШга киришини чеклашни назарда тутади.
Айтиш жоизки, АҚШ президенти ҳокимияти (ваколатлари) чекланмаган эмас. Масалан, унинг кўплаб фармонларининг ижросини Конгресс секинлаштириши (маблағ ажратмаслик йўли билан) ёки Конституциявий суд ижросини умуман тўхтатиб қўйиши (Конституцияга зид деб топса) ҳам мумкин.
Бундан ташқари, Конгресснинг икки палатасини Республикачилар партияси назорат қилса-да, улар президентга бевосита бўйсунмайди ва унинг режаларини амалга оширишга мажбур эмас.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп Ҳарриснинг дебат ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024