Жаҳон | 16:53 / 27.01.2017
18311
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Қозоқ олигархи ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Қозоғистоннинг Казинвестбанк акциядори Нурлан Тлеубаев ўз жонига суиқасд қилишга уринди, деб ёзмоқда Exclusive журнали. Бу воқеа ўтган йилнинг декабрь ойида рўй берган.

"Қозоғистонлик олигархларнинг ўз жонларига суиқасд қилишларига нима сабаб бўлмоқда? Ўтган йилнинг декабрь ойида Казинвестбанк акциядори Нурлан Тлеубаев шундай йўл тутмоқчи бўлди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши. Аммо, энди биз бутун бир соҳа – ғалла соҳасининг қурбон бўлишига гувоҳ бўламиз", - деб ёзади нашр Қозоғистон ғалла экспортига бағишланган мақолада. 

Нурлан Тлеубаев «Корпорация «АПК-Инвест» хўжайини бўлиши баробарида «Ғалла суғурта компанияси» АЖнинг 50 фоиз акциясига, «Холдинг «Алиби»да мажоритар улушларга эга. 2016 йилда эса, «Казинвестбанк»нинг асосий акциядорига айланди. У Қозоғистонда чоп этиладиган Forbes журнали рейтингида 22-ўринга ва энг обрўли тадбиркорларнинг 2016 йилги рўйхатида 35-ўринга муносиб кўрилган. Тлеубаевнинг бойлиги 256 млн долларга баҳоланади, - деб ёзади журнал.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Миллий банкининг 2016 йил 1 ноябрдаги қарори билан Казинвестбанкнинг депозитларни жалб қилиш, жисмоний шахсларга банк ҳисоб рақамлари очиши тақиқланган бўлса, 26 декабрда банк, банк хизматини кўрсатиш лицензиясидан тўлиқ маҳрум қилинди. 

Эндиликда, Казинвестбанкнинг 52 нафар мижози ўз жамғармаларини тўлиқ олишига йўл қўйилмаяпти.

Мавзуга оид