Эрон 36 мамлакат сайёҳларига визаларни бекор қилишни режалаштирмоқда
Эрон ҳукумати дунёнинг 36 мамлакати сайёҳларига визаларни бекор қилишни режалаштирмоқда. International Business Times нашри ёзишича, Эрон туризм ва маданий мерос масалалари бўйича вице-президенти Заҳро Аҳмадипур шу ҳақда баёнот берган.
Ҳозирча, мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинмаган.
Бундан ташқари, Reuters агентлигининг аниқлашича, Эрон америкаликларнинг киришини тақиқлашни режалаштирмоқда. Мамлакат ҳукумати АҚШ иммиграция сиёсати кучайтирилганига жавоб тариқасида шундай чораларни кўриши мумкин. Бунда, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зарифнинг қайд этишича, виза олишга улгурган америкалик сайёҳларга бу чеклов жорий қилинмайди.
Ҳозирда, Эронга ташриф буюришни хоҳлаган сайёҳ республика элчихонасининг консуллик бўлимида мамлакатга кириш рухсатномасини расмийлаштириши керак бўлади. Ҳужжатларни олиш муддати 10 кунни ва виза қиймати 35 еврони ташкил этади.
Ислом Республикасида бир ҳафтадан кам муддатга қолмоқчи бўлганларга аэропортларда виза бериш жорий қилинган. Бироқ, бу Теҳрон, Шероз, Табриз, Исфаҳон ва Машҳад аэропортларида йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024