Жаҳон | 20:35 / 30.01.2017
17113
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги ресторанга ҳужум тафсилотлари маълум қилинди

Истанбулдаги ресторанга уюштирилган қуролли ҳужум теракт бўлмаган. 

Hurriyet хабарига кўра, бу маиший мунозара ортидан келиб чиққан ҳодиса эди.

Қайд этилишича, қуролланган шахс ресторанга кириб, ўзининг отаси қотилидан қасос олган. Унинг отаси 12 йил олдин қотиллик қурбонига айланганди.

Ҳужум уюштирувчи шахс полиция томонидан қўлга олинган.

Бундан олдинги хабарларда Истанбулдаги Бейкоз туманида жойлашган ресторанга қуролли ҳужум уюштирилгани ва 2 киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Мавзуга оид