Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг Эстониядаги батальони май ойида батамом шакллантирилади
Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Эстониядаги батальонини шакллантиришни май ойида якунлайди. Бу ҳақда республика бош вазири Юри Ратас маълум қилмоқда, деб хабар қилган ТАСС агентлиги.
«Ҳар эҳтимолга кўра, НАТО батальонини май ойидаги «Баҳорги тўфон» ҳарбий ўқув машғулотларида кўрамиз. Ушбу ҳарбий бўлинмага Буюк Британия раҳбарлик қилади, бундан ташқари, Франция ва Дания ҳам киради», — деган бош вазир.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, иттифоқчиларнинг Эстонияга келиши муносабати билан Эстония мудофаа харажатларини оширади. 2017 йилги бюджетда ҳарбий харажатлар ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг 2,17 фоизини ташкил этади.
«Ҳукмрон коалиция доирасида 100 млн евро миқдоридаги 3 йиллик ҳарбий инвестиция дастурини амалга оширишга ҳам қарор қилинди. Мен буни тинчлик ва хавфсизлигимизга киритилган сармоя деб биламан», — деган Ратас.
НАТОнинг 2016 йил июль ойида Варшавада бўлиб ўтган саммитида Латвия, Литва, Эстония ва Польшада кўп миллатли батальонларни жойлаштиришга келишиб олинган эди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026