Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп фармонига қарамай 900га яқин муҳожир АҚШга киради
Америка ҳукумати, АҚШ президенти Дональд Трампнинг фармонига қарамай, 872 нафар қочқиннинг мамлакатга киришига рухсат берган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг ички ҳужжатига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, бу қочқинлар шу ҳафтанинг ўзида АҚШга киришлари мумкин бўлади. Вазирликдаги манбанинг сўзларига кўра, уларга Трамп фармонни имзолашидан аввал рухсат берилган. Қочқинлар қайси мамлакатлар фуқаролари эканига ойдинлик киритилмаган.
Ҳужжатда айтилишича, 27 январь кечқурундан 30 январь эрталабгача 348 кишига самолётга чиқишга рухсат берилмаган, яна 200 кишига АҚШ ҳудудига қўнганидан сўнг, кириш рад этилган. 730 киши, шу жумладан, 394 нафар АҚШнинг қонуний резидентлари Америка аэропортларидаги божхона-чегара хизматларида сўроқ қилинган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026