АҚШ парламентига Эронга нисбатан ҳарбий кучни ишлатишга доир резолюция киритилди
АҚШ Конгрессига Эрон Ислом Республикасига нисбатан қуролли кучлардан фойдаланиш ҳуқуқини президентга тақдим этишни кўзда тутувчи резолюция киритилди. Агар Эрон ядро қуролини олишга уринса, давлат раҳбари шундай кескин чора кўриш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳужжат матни Конгресс сайтига жойлаштирилган.
Унда таъкидланишича, «Қўшма Штатлар Эроннинг ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатлаш учун барча зарурий чораларни кўриши лозим». Чунки, «бундай уриниш келгусида ҳам минтақани беқарорлаштиради» ва «нафақат АҚШ, балки унинг иттифоқчиларига ҳам хавф солади».
Шу сабабли, Америка президенти Эрон ихтиёрида бундай даҳшатли қурол пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида АҚШ қуролли кучларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Резолюция демократ Элси Хастингс томонидан киритилган бўлиб, бу сиёсатчи Эрон билан ядровий битимга умуман қарши арбоблардан бири ҳисобланади.
Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғида Эрон атом дастури бўйича эришилган келишувни танқид қилган ва уни қайта кўриб чиқишга ваъда берган эди. Расмий Теҳрон эса, Трамп эришилган келишувлардан воз кеча олмаслигини таъкидлайди.
Мавзуга оид
17:45
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30