Фан-техника | 09:04 / 01.02.2017
4000
2 дақиқада ўқилади

Wikileaks Франция президентлигига номзод 2 сиёсатчи бўйича деярли 5 минг ҳужжатни тақдим этди

Wikileaks ташкилоти Франция президентлигига номзодлар Франсуа Фийон ва Марин Ле Пенга алоқадор деярли 4,8 минг ҳужжатларни тақдим этди. Хабарлар ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.

Франсуа Фийон бўйича ҳужжатлар архиви турли хилдаги 3630та файлдан иборат бўлса, Ле Пенга тегишли материаллар сони 1138тани ташкил қилди.

Ҳар икки сиёсатчи ҳам сўнгги вақтларда сохта тўловлар билан боғлиқ можароларга аралашиб қолди. Le Canard enchaîné газетаси ўз махсус журналистик суриштирувини олиб бориб, Пенелопа Фийон бир неча йил давомида Франсуа Фийоннинг Миллий йиғилишдаги ёрдамчиси сифатида кўрсатилган ҳамда тегишли иш ҳақини олиб турган бўлса-да, аслида “ҳеч қандай аниқ бир вазифани бажармаганини” маълум қилди. Нашр маълумотига кўра, ўтган вақт давомида унга 900 мингга яқин евро миқдорида маблағ тўлаб берилган.

Ўз навбатида, “Миллий фронт” партияси етакчиси Ле Пен эса партия кабинети раҳбари Катрин Гризе ва тан соқчи Тьери Лежьени Европарламентдаги ўз ёрдамчилари сифатида сохта расмийлаштирганликда айбланмоқда. Гризега Европа парламенти фондидан 299 минг евро, Лежега эса 41,5 минг евро тўлаб берилган.

Мавзуга оид