Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул нима сабаб Пхеньяннинг фитна қилишидан хавотирланмоқда
Жанубий Корея давлат раҳбари в.б. бош вазир Хван Ге Аннинг баёнот беришича, Сеул Пхеньяннинг «стратегик фитналар»идан хавотирланмоқда. Бунга сабаб сифатида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг отаси, мамлакатнинг собиқ раҳбари Ким Чен Ир таваллуд куни нишонланиши кўрсатилмоқда, деб хабар қилган Ёнхап агентлиги.
«16 февралда Ким Чен Ир таваллудига 75 йил тўлиши муносабати билан стратегик фитна эҳтимоли ҳар қачонгидан ҳам юқори», — дея баёнот берган Ге Ан.
Жанубий Кореянинг юқори лавозимли мулозимининг сўзларига кўра, КХДР раҳбари шундай буйруқ берса, фитна юз бериши мумкин. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Шимолий Корея томонидан ҳарбий ғаламисликлар борасида аниқ ҳаракатлар кўзга ташланаётгани йўқ.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026