Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Туркияни қўллаб-қувватламоқда
Фото: RIA
Саудия Арабистони ва Туркиянинг минтақадаги муаммоларга нисбатан нуқтаи назарлари тўлиқ мос келади, деди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Ал-Жубайр. Sky News Arabia телеканали шу ҳақида маълум қилди.
"Саудия Арабистони ва Туркиянинг Ироқ ҳамда Сурия, шунингдек Эроннинг минтақадаги ишларга аралашувига нисбатан позициялари мос келади... Биз Сурия халқининг уринишларини рўёбга чиқариш учун унинг бирлигини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз", - деди Ал-Жубайр Анқарадаги матбуот-конференциясида.
У Ар-Риёд Туркиянинг террорчи гуруҳларга қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
Қироллик ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Ар-Риёд ва Анқара минтақада мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Келаси ҳафтада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Форс кўрфази мамлакатлари бўйлаб сафари доирасида Саудия Арабистонига ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:55
Саудиядаги йирик нефт заводи дрон зарбасидан сўнг ишини тўхтатди
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
17:49 / 02.03.2026
Туркияда аниқланган ноқонуний мигрантлар орасида ўзбекистонликлар учинчи ўринда қайд этилди
15:28 / 02.03.2026