Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайн ва Туркия ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади
Баҳрайн ва Туркия ҳукумати ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳақида меморандум имзолашди. Бу ҳақда Баҳрайннинг BNA янгиликлар агентлиги хабар берди.
Ушбу ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Баҳрайнга ташрифи давомида имзоланди. Туркия етакчиси ушбу давлатга якшанба куни кечқурун келди. Меморандумда айнан нималар ҳақида сўз юритилгани ойдинлаштирилмаган.
Баҳрайн қироли Эрдўғанга “мусулмонлар жамиятига хизмат қилиш ва гуманитар қадриятларни ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳаракатлари учун” қиролликнинг олий давлат мукофоти – шайх Исо бин Салмон Ал Ҳалифа орденини топширди.
Туркия президентининг таъкидлашича, Манама ва Анқара “минтақадаги барқарорлик, ундаги хавфсизлик учун ҳамкорликда ҳаракат қилишади”.
Эрдўған душанба куни Форс кўрфази мамлакатлари бўйлаб турнеси доирасида Саудия Арабистонига ташриф билан келади.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026