Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғида ўз аккаунтини очди
Дунёнинг энг бадавлат кишилардан бири, Американинг Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс Хитойдаги энг машҳур WeChat ижтимоий тармоғида шахсий аккаунтини яратди. Ушбу саҳифага жойлаштирилган биринчи материал кичик 30 сонияли клип бўлди. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Гейтс хитой тилида интернет фойдаланувчиларига шахсий блогини очгани ҳақида хабар берди, шундан сўнг ўзи одатланган инглиз тилига ўтди. Ҳозирга келиб миллиардернинг қизиқишлари ва шахсий ҳаётига оид шахсий саҳифасини 100 мингдан зиёд киши "зиёрат" қилган.
"Мен бу ерда ўзим учратган одамлар, ўқиган китобларим ва ҳаётдан олган сабоқларим ҳақидаги маълумотларни жойлаб бораман. Умид қиламанки, сизлар ҳам муҳокамаларимизга қўшиласиз", - дейилади ишбилармоннинг саҳифасида.
Бугунги кунга келиб, WeChat фойдаланувчилари сони тахминан 900 миллион кишини ташкил қилади. Улардан 70 миллиони ХХР ташқарисида истиқомат қилувчилардир. Бу ижтимоий тармоқ сурат ва видеоларни бепул йўллаш, овозли ва матнли хабарлар йўллаш орқали мулоқот қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
20:44
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026