Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харидларни амалга ошириши мумкин бўлган робот-жўжа ишлаб чиқилди
Agility Robotics компанияси икки оёқда жўжа каби ҳаракатланувчи "Кэсси" (Cassie) роботини намойиш қилди. Mashable нашрида маълум қилинишича, олимлар унинг келажакда одамларни бир қатор ишлардан халос этади.
"Кэсси" 16 ойлик меҳнат самарасидир, у ишлаб чиқарувчиларга 1 миллион долларга тушди. Унинг дизайни жонивор скелети тузилишига асосланган бўлиб, робот туриш билан бирга юриши ҳамда ўтириши мумкин.

"Кэсси" ишлаб чиқарувчилари келажакда уларнинг роботи ғилдиракли роботлар кира олмайдиган жойларга кира олишига ишонишмоқда. У жанг майдонида жангчиларга ёрдам бериши, қутқарув миссияларида иштирок этиши ёки оддий харидлар учун дўконга чиқиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026