Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил элчиси Мисрни тарк этишга мажбур бўлди
Фото: RIA
Ўтган йилнинг охирида Исроил ўзининг Мисрдаги элчисини қайтариб олди, бунга унинг хавфсизлигига таҳдид сабаб бўлди. Бу ҳақида Британиянинг The Telegraph газетасида хабар берилди.
Манбага кўра, Давид Гуврин Қудусдан туриб ишлайди, бироқ Исроил ҳукумати унинг тез орада Қоҳирага қайтиши мумкинлигига умид қилмоқда.
Исроил ТИВ бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Миср — Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатган икки араб мамлакатидан бири. 2011 йилда Исроилнинг Қоҳирадаги элчиси яҳудий мамлакат билан муносабатларни қайта кўриб чиқишни талаб қилган намойишчилар ҳужумига йўлиқди. Дипломатик миссия ходимини қутқариш учун Миср ҳукумати хавфсизлик органларининг махсус бўлимларини жалб қилган.
Мавзуга оид
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
08:37 / 24.04.2026