Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Intel’нинг дронлар шоусида ўрнатган рекорди хитойликлар томонидан янгиланди
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Intel бир сафда учувчи дронлар сони бўйича ўз рекордини янгилаганди. Ўшанда компания 500 та дронни бир вақтда ҳавога парвоз қилдирган, бироқ энди уларнинг бу муваффақияти энди долзарб эмас. Бу борада Intel’нинг рекордини Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри янгилади. Бу ерда Хитойнинг янги 4715 йилининг нишонланишини якунловчи фонуслар фестивалига бағишланган 15 дақиқалик тунги ёруғлик шоусида 1000 дрон бирваракайига ҳавога кўтарилди.
Шоу вақтида рангини ўзгартирувчи барча Ehang Ghost Drone 2.0 дронлари тўқнашиб кетмаслиги учун бир-биридан 1.5 метр узоқликда учган. Бунда дронлардан ташкил этилган ёруғлик полотносининг баландлиги 120 метр, эни эса 280 метр бўлган. Дронларнинг барчаси масофадан бир компьютер ёрдамида бошқарилган. Томоша вақтида томошабинлар у ерда кириб келган янги йил рамзи бўлган хўрозни, Хитой харитасини ва омад келтирувчи иероглифини кўрганлар.







Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026