Жаҳон | 14:29 / 16.02.2017
7232
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад: “Франция Суриядаги қотилликлар учун бевосита масъул”

Франция томони "биринчи кундан бошлаб" Суриядаги террорчиларни қўллаб-қувватлади ҳамда мамлакатдаги қотилликлар учун бевосита масъулдир, деб маълум қилди Сурия президенти Башар Асад. Бу ҳақда Europe 1 хабар бермоқда.

"Франция сиёсати биринчи кунлардан бошлаб Сурияда террорчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган, ҳамда у мамлакатдаги қотилликлар учун бевосита масъулдир", - деди Сурия президенти.

Шунингдек унинг таъкидлашича, бу масалада Суриянинг дипломатик ҳаракатларидан кўра Франция ичидаги сиёсий кучлар катта ўрин тутади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид