Бу қизиқ: Римда дорихона ўғрисини пойабзал боғичидан аниқлашди
Олти йилдан сўнг, ўрганган кўнгли тинчлик бермаган ўғри темир стул билан қуролланган фармацевтдан қочишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Рим шаҳри полиция бошқармаси хабар қилмоқда.
Яқинда ўғрилик содир этгани учун олти йиллик жазодан қутилган ўғри шаҳарнинг жануби-шарқида майда ўғриликнинг режасини тузди. Одатда у супермаркетлар ва дорихоналарни кўз остига олар эди. Бу сафар ҳам одатига хилоф иш қилмади. Афтидан, навбатдаги қилмиши ўхшамагани сабабли 45 ёшли ўғри яна қамоққа борадиган кўринади.
Полиция бошқармаси намойиш қилган видеолавҳада юзига ниқоб тақиб олган киши пичоқ билан дорихонага киради. Фармацевт бунга зудлик билан жавоб қайтаради. У кассани ёпиб, оғир темир стулни кўтариб, ўғрига бир нечта зарба берган. Дорихоначига кутилмаганда кириб келган мижоз ҳам ёрдам беради. У жиноятчига ташланиб, полга ағдаради.
Алалоқибат, омадсизликка дуч келган ва юзидаги ниқоби ҳам тушиб кетган ўғри бир неча кундан сўнг, полициячиларнинг қўлига тушди. Уни аниқлашда, гувоҳларнинг сўзларига кўра, кроссовкаларидаги ёрқин тусли боғичлар ёрдам берган.
Жиноятчи қилмишига иқрор бўлди. Маълум бўлишича, 6 йил муқаддам у айни дорихонага ҳужум қилган.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
13:14 / 05.12.2024